Ўз O'z Ру En

УЛОҚ КЎПКАРИ МУСОБАҚАЛАРИ ЁШЛАРДА КАТТА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТМОҚДА

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни  Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси Қумқўрғон тумани Қўриқлаш бўлими ташаббуси билан, Қумқўрғон тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда, туманнинг “Ғалаба” маҳалласи қир адирларида “Улоқ кўпкари” мусобақаси ўтказилди. Мазкур беллашувда номдор чавандозлар ҳамда уюшмаган ёшлар, шунингдек,  туманнинг болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қошида ташкил этилган “чавандозлар тўгараги” ёшлари фаол иштирок этишди. Ташкил этилган мусобақа сурхондарёлик ёшларда катта таассурот қолдирди

Қизғин беллашувларга бой бўлган улоқ кўпкарида, чавандозлар, ҳалоллик билан улоқни белгиланган маррага элтиб, ташкилотчилар томонидан қўйилган қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотига сазовор бўлишди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech