Ўзбекистонлик спортчилар қўл жанги бўйича халқаро чемпионатда 18 та олтин медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринни эгаллашди. // Жамоат хавфсизлиги университети вакили лейтенант Алина Ҳакимова Триатлон бўйича Халқаро чемпионатда тўрт маротаба ҳам биринчи ўринни эгаллади. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича ҳарбий хизматчилари эстафетада ғолиб чиқиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия қўмондони, Сирғали тумани ҳокими, туман давлат солиқ инспекцияси вакиллари ҳамда “Учувчилар” МФЙ фаоллари иккинчи Жаҳон уруши Ленинград қамали қатнашчиси Светлана Петровна Малсеванинг ҳолидан хабар олишди.

Уруш Фахрийсига Республика Президентининг табриги ўқиб эшиттирилиб, унга бир марталик 15 миллион сўм пул мукофоти ҳамда “Янги Ўзбекистон” рамзи акс эттирилган эсталик совғалари топширилди.
Тадбир давомида Светлана Петровна барчага самимий сўзлар учун миннатдорчилик билдириб, асли россиялик бўлса ҳам Ўзбекистон азалдан она юртига айланганини таъкидлаб ўтди. Онахон самимий ҳамда меҳрибон инсонлар қуршовида яшаётганлигини, меҳр-мурувват, кексаларни эъзозлаш анъаналарини қадрлашини ва шу билан бир қаторда, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, омонлик тилашини айтиб ўтди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Светлана Петровна Россия Федерацияси, Орел вилояти, Масловка қишлоғида туғилган. Уруш бошланганда у уч ёшда эди. Деярли бир йил давомида уларнинг оиласи Ленинград қамалида бўлган . 1942 йилда Светлананинг отаси фронтга кетиб, бедарак йўқолган...
Светлана Петровна Тошкентга 1947-йилда кўчиб келган ва ўшандан буён Ўзбекистонда яшаб ижод қилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech