Ўз O'z Ру En

ВАТАН УЧУН КЎКСИМ ҚОН, ҚАЛҚОНДИР ШАНИМ

Юртимизда байрамлар кўп. Улар орасида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ўзгача шукуҳ ва аҳамиятга эга. Иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган фронт орти фахрийлари ҳолидан хабар олиш ва уларни ёд этиш барча учун анъана бўлиб қолган. Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Очилбобо Ражабов холидан хабар олдилар.
Иккинчи жаҳон урушида хизматдошлар билан ўтган азобли ва изтиробли кунларни эслаш, жанг майдони ва унинг совуқ нафаси ва ниҳоят катта машаққатлар эвазига эришилган буюк ғалаба шукуҳини ёдга олиш ҳар бир уруш қаҳрамонини яна бир бор тўлқинлантириб юборади. Ҳарбийлар сал кам юз ёшни қоралаб қўйган Очилбобо билан бўлган самимий суҳбат давомида ана шу каби ҳис туйғулар гувоҳига айландилар. Юрт тинчлиги, мусаффо осмондан нафас олишдек, буюк неъматларни қадрига етиш ўз вақтида жуда муҳим эканлиги ота томонидан алоҳида таъкидланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech