Ўз O'z Ру En

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР АНИҚЛАНМОҚДА

Бугунги кунда мамлакатимиз ёшлари ўртасида спортнинг бошқа турлари қатори «Street workоut» билан шуғулланувчиларнинг ҳам сафи кенгайиб бормоқда.
Шу боис Навоий вилоятида Миллий гвардия ҳамда Навоий шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида вилоят Гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг “Street Workout” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур мусобақани ташкиллаштириш давомида ўқувчи ёшлардан ташқари ҳудуддаги уюшмаган ёшларнинг иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчи ёшлар томонидан намойиш этилган ва бир-бирини такрорламайдиган статика, динамика ва техника йўналишларидаги машқлар томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган ёшлар, ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech