Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

БАРЧА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАР ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида  “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонининг ижросига қаратилган  видео-селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур Фармонни мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш мақсадида ўтказилган ушбу йиғилишда Миллий гвардия қўмондони ўринбосарлари, Марказий девоннинг бошқарма, хизмат ва бўлим бошлиқлари, ҳарбий қисм ва таълим муассасалар, шунингдек барча таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг мутасадди раҳбарлари, офицерлар  ҳамда сержантлар таркиби иштирок этишди.

Йиғилиш мобайнида Миллий гвардия қўмондони томонидан мазкур  фармонда белгилаб берилган аниқ вазифалар ва мақсадли йўналишлар тушунтирилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, хусусан жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Фармон ижроси юзасидан ишлаб чиқилган, концепция ва йўл хариталарида кўрсатилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда ушбу йўналишдаги  ишларни  ҳамкор вазирликлар билан биргаликда амалга оширилиши юзасидан тегишлилиги бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Йиғилишда сўз олганлар  давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур Фармоннинг тарихий аҳамиятига урғу бериб,  ушбу янгича тизим Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига катта масъулият юклашини хис қилган ҳолда,  юрт тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашдек шарафли вазифаларни бажаришда бор куч-ғайратларини сафарбар этиб, садоқат билан хизмат қилишларини билдиришди.

Миллий гвардия қўмондони ўз навбатида, мазкур тарихий Фармон билан Миллий гвардия зиммасига юклатилган кенг кўламли вазифалар ижроси, жойларда ҳарбий хизматчи ва ходимларимиз томонидан “Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида амалга оширилишига  ишонч билдирди.

Text to speech