Миллий гвардия Марказий девонида "Миллий Наврўз таомлари" кўрик танлови бўлиб ўтди
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Миллий гвардия Марказий девонида "Миллий Наврўз таомлари" кўрик танлови ташкил этилди. Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчи ва ходимлар миллий либосларда иштирок этиб, азалий урф-одатларимизга мувофиқ, баҳор фаслига хос миллий таомлар жумладан: кўк сомса, чучвара, қатлама, баҳорий пишириқлар, чалпак, ҳолвайтарлар билан безатилган байрамона дастурхонни меҳмонлар эътиборига ҳавола қилишди.
Шунингдек, тадбирга ташриф буюрган Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари томонидан танлов иштирокчиларининг ижодий чиқишлари эътироф этилиб, юқори баҳоланди.