Ўзбек тили байрами билан юртдошларимизни табриклаймиз! / / Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Қўл жанги спорт турини аҳоли, айниқса, ёшлар, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ўртасида янада оммалаштириш, соҳа учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

қўл жанги бўйича 10 минг нафардан ортиқ ёшлар ва ҳарбий хизматчилар (ходимлар) спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиб келаётганлиги;

қўл жанги бўйича 230 нафар Ўзбекистон спорт усталари ва 60 нафар Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт усталари етишиб чиққанлиги;

қўл жанги ўзида бокс, таэквондо, кураш, каратэ, самбо, ушу каби спорт турларини жамлаганлиги ва сўнгги йилларда бошқа анъанавий спорт турларига нисбатан кенг оммалашиб бораётганлиги;

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти ташаббуси билан ташкил этилганлиги;

қўл жанги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида ҳар йили ўтказиладиган “Армия ўйинлари” дастурига киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қўл жанги спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

қўл жанги бўйича тизимли равишда мусобақалар ўтказиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция);

қўл жангини янада оммалаштириш, бу борада ёшларни спорт клублари, секциялари ва тўгаракларига кенг жалб этиш ҳамда шу орқали спортчиларнинг жиноятларни содир этиш ва жиноий гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олиш;

қўл жанги бўйича профессионал тренерлар, малакали ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;

қўл жанги билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш;

қўл жангини ҳам устувор спорт тури сифатида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич киритиш;

қўл жангини Қуролли Кучлар хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.

3. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича:

ҳар йили Тошкент шаҳрида 14 январь ‒ Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган Қуролли Кучлар чемпионатини ҳамда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган Хотира турнирини ташкил этиш;

ҳар йили Наманган шаҳрида профессионал спортчилар ўртасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги” халқаро турнирини ўтказиш;

ҳар икки йилда бир маротаба Қарши, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ёшлар ўртасида “Амир Темур кубоги” халқаро турнирини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

халқаро турнирларда маҳаллий спортчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро спортчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг иштирокини таъминласин;

юқоридаги мусобақалар ва турнирларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б.Ибрагимов) юқоридаги мусобақалар ва турнирларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш чораларини кўрсин.

4. Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев):

уч ой муддатда қўл жанги бўйича тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш режасини тасдиқласин ва унинг амалга оширилишини таъминласин;

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида қўл жанги бўйича таниқли ва фахрий спортчилар ҳамда тренерлар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқларини ташкил этсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси билан биргаликда икки ой муддатда:

а) ҳар бир ҳудуднинг битта туман (шаҳар)ида қўл жангини устувор спорт тури сифатида белгиласин ҳамда уни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқсин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:

тегишли туман (шаҳар)да қўл жанги бўйича спорт базаларини ташкил этиш ёки мавжудларини ушбу спорт турига қайта ихтисослаштириш;

тегишли туман (шаҳар)да қўл жангини оммалаштириш мақсадида маҳаллий бюджетларнинг қолдиқ маблағлари ва даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан маблағ йўналтириш;

б) Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;

в) жойлардаги раҳбар кадрлар орасидан номзодларни Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси ҳудудий бўлинмаларининг раиси лавозимига тавсия этиб борсин.

6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов) 2022 йил якунига қадар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясини маъмурий бино билан, шунингдек, қўл жанги бўйича миллий терма жамоа аъзоларининг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш учун спорт базаси билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида таъминлаш чораларини кўрсин. Бунда:

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси томонидан спорт базаларига методик ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси томонидан умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, ўқув машғулотлари ва мусобақаларни ўтказиш учун очиқ турдаги спорт майдони ва спорт залларидан фойдаланиш белгилаб қўйилсин.

7. Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича қўшимча манзилли чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Миллий гвардия (Р.Джураев), Давлат хавфсизлик хизмати (А.Азизов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Кулдашев), Давлат божхона қўмитаси (А.Мавлонов) ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир ой муддатда Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жисмоний тайёргарлик машғулотларига қўл жангини киритиш, шунингдек, тизим хизматчилари ва ходимлари орасида мазкур спорт турини кенг тарғиб қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

9. Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси (Р.Джураев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев) ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов) бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қўл жанги спорт турини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга қаратилган тарғибот дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:

қўл жанги бўйича мақолалар ёзиш ва эълон қилиш, шунингдек, махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш;

фахрий устозлар ва нуфузли мусобақалар ғолиблари иштирокида туркум телекўрсатувларни ташкил этиш;

қўл жанги бўйича мусобақаларни ўтказиш жараёнларини ҳамда уларда эришилган ютуқларни кенг ёритиш ва тарғиб қилиш.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий телеканаллар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа коммуникация манбаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифалари, қўл жанги спорт тури бўйича маълумотларни кенг ёритиб бориш ишларини амалга ошириб борсин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спортни ривожлантириш вазири А.И.Икрамов ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси,  Миллий гвардия қўмондони Р.М.Джураев белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А.Абдувахитов зиммасига юклансин.

 

       Ўзбекистон Республикаси

            Президенти                                                        Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2022 йил 20 июнь

Text to speech