Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Олдин хабар берганимиздек Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раҳбарлигидаги идоралараро ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида  Давлатимиз раҳбари топшириқларининг амалий ижросини таъминлаш чораларини кўрмоқда.

Тадбир жараёнида асосий эътибор аҳолининг ижтимоий-иқтисодий, таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва коммунал соҳадаги муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш ҳамда йўлларда фуқаролар хавфсизлиги учун муносиб шароитларни яратиш, йўлларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш масалаларига қаратилмоқда.
Хусусан, бугун Миллий гвардия қўмондони бошчилигидаги ишчи гуруҳ Урганч шаҳар деҳқон бозоридаги нарх-наволар барқарорлиги ва аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқатларнинг сифати, тадбиркорлар учун яратилган шароитларлар ҳолати, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг таълим-тарбия олишлари ва спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказидаги болалар ва уларнинг соғлиги билан боғлиқ масалалар, Давлат хизматлари марказида ташкил қилинган пробация назоратидаги ҳунармандлар фаолияти ўрганилди. Шунингдек, туман ва маҳаллаларда аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи юзасидан бешлик билан учрашиб фикр мулоҳазалари тингланди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган ва аниқланган муаммоли масалаларни тезкор бартараф этиш чоралари юзасидан Миллий гвардия қўмондони раислигида видео-селектор тарзидаги йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ҳокими в.в.б Ж.Раҳимов, ИИВ ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаев, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура ва унинг тузилмалари раҳбарлари, вилоятнинг сектор раҳбарлари, Миллий гвардиянинг соҳавий хизматлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар масъуллари иштирок этишди.
Миллий гвардия қўмондони томонидан идоралараро ишчи гуруҳ таркибига аъзо масъул вазирликларнинг мутасадди раҳбарларига тегишлилиги бўйича мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан аниқ вазифалар ва уларнинг ижро муддатлари белгилаб берилди.
Хоразм вилоятида Идоралараро ишчи гуруҳнинг фаолияти давом этмоқда. Амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар расмий сайтларимиз орқали ёритиб борилади.

 

Text to speech