Ўз O'z Ру En

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ВА ПРЕЗИДЕНТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ АГЕНТЛИГИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ

Мазкур меморандум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон «Eтим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда 10 сентябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида, IT соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда Президент, ихтисослашган ва ижод мактабларида таълим сифатини ошириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида  белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга сифатли таълим-тарбия бериш жараёнини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилди.  

Ушбу тадбирда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Умарова ҳамда икки томон мутасадди раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш;

- “Рақамли авлод” лойиҳаси билан Меҳрибонлик уйларини босқичма-босқич қамраб олиш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш;

-  Меҳрибонлик уйларида “Рақамли авлод” синф хоналарини ташкил этиш ва иқтидорли болалар гуруҳларини шакллантириш;

- Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги Президент мактаблари қатори ушбу тизимдаги ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари ўқувчиларининг ҳам от спортига қизиқишларини орттириш ва Миллий гвардия тизимида йўлга қўйилган спорт тўгаракларига жалб қилиш;

- Меҳрибонлик уйи, оилавий шаҳарчалар ва оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларини Президент, ихтисослашган ва ижод мактабларига ўқишга кириш ва уларни тайёргарлиги бўйича ушбу муассасалар мутахассис ўқитувчиларини жалб қилиш каби вазифалар юзасидан келишиб олинди.

Тадбир доирасида Миллий гвардия қўмондони “Рақамли авлод IT оромгоҳи”да иштирок этган ва билим кўникмаларини оширган 22 ва 23- сонли Меҳрибонлик уйлари ҳамда “SOS-Ўзбекистон болалар шаҳарчаси”нинг иқтидорли ўғил-қизлари билан учрашиб, очиқ мулоқот тарзидаги суҳбат давомида уларнинг келажакдаги режалари билан ўртоқлашди. Уларнинг ҳар бири томонидан билдирилган таклиф ва фикрлари инобатга олиниб ўқишга кириш ҳамда иш билан таъминланишлари юзасидан тегишлилиги бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech