⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

"Саломатлик учун 5000 қадам акцияси" бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида "Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан ёшларда ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган "Халқ билан армия - бир тану бир жон" шиори остида "Саломатлик учун 5000 қадам" оммавий пиёда юриш марафони бўлиб ўтди.
Шаҳарнинг Алишер Навоий кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган масофани Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, Қўриқлаш хизмати, Ички ишлар ходимлари ва Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва бошқа таркибий тузилмалар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларидан иборат 3000 нафардан ортиқ инсонлар катта куч ва ғайрат ила босиб ўтишди.
Юриш марафонидан сўнг саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган бадантарбия машғулотларини олиб боришди. Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туманларида давом этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech