Ўз O'z Ру En

ТИНЧЛИК ЙЎЛИДА ҚЎШГАН ҲИССАНГИЗ УЧУН МИННАТДОРМИЗ

Ўзининг бетакрор ёшлигини уруш йилларида тинчлик дея аталмиш буюк неъматга эришмоқ учун фидо этган фахрийларни ёд этиш, уларга эҳтиром кўрсатиш инсонийлик бурчидир.
Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан жасорат, матонат ва мардликни ўзида мужассам этган 105 ёшни қаршилаган Шарофиддин ота ва Раҳмонжон Раҳимджоновлар, 96 ёшли Абдухалил ота Тохиров, 97 ёшли Ҳусанбой ота Маматов ва Қўчқорвой ота Исмадиёровлар холидан хабар олинди.
Учрашувлар давомида нуронийлар тинч-осойишта ҳаётнинг, огоҳликнинг қадри, фаровон турмушнинг ҳикмати, фидойилик каби инсонийлик фазилатлари хусусида сўзлаб берди.
Отахонлар қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлишини, шунингдек меҳр-оқибатли ва саховатли халқимиз ҳамиша саломат бўлишини тиладилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech