Ўз O'z Ру En

Қарши шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилар учун От спорти тури бўйича тўгараклар ташкил этилди

Ёш авлодни От спорт турларига қизиқтириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят Йилқичилик, улоқ-кўпкари ва От спорти федерацияси билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида жойлашган Президент мактабида ўқувчилар иштирокида амалий машғулотлар ташкил этилди.

Машғулотлар давомида малакали чавандозлар томонидан от миниш, отда ҳаракатланиш усуллари амалий тарзда кўрсатилиб, керакли тушунча ва тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, вилоят Миллий гвардия бўйича бошқармасида ушбу спорт тури бўйича тўгараклар ташкил этилиб, 72 нафар ўқувчи-ёшлар билан машғулотлар ўтказилиши йўлга қўйилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech