Ўзбек тили байрами билан юртдошларимизни табриклаймиз! / / Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

РЕСПУБЛИКАМИЗ БЎЙЛАБ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИ ВА ХОДИМЛАР ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, УЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА.

Андижон вилояти
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш бўйича берган топшириқлари ижроси юзасидан Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари билан бирга аҳолидан хабар олмоқда.
Шунингдек,ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларнинг мурожаатларини ўрганиш билан бирга, уларга озиқ-овқат ҳамда кўмир маҳсулотлари етказилиб, аномал совуқ кунларда уларга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Жорий йилнинг 17 январь куни Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси жавобгарлик ҳудудида жойлашган "НАВРЎЗ" МФЙ даги 1754 нафар хонадонда куни электр энергияси бўйича техник носозлик аниқланди ва шу кунинг ўзида муаммо бартараф этилди.
Фарғона вилояти
Фарғона вилояти бошқармаси масъул ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан жойларда уйма-уй юрилиб, аҳолидан хабар олиш, аномал совуқ вақтида хонадонларни иситиш ҳамда фуқароларга амалий ёрдам бериш ишлари тизимли ташкиллаштирилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 16 январь куни Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб, муаммолар ўрганилди.
Шунингдек, қиш мавсумига тайёрлик ҳолати, иситиш тизимларининг ишлаши ва созлиги, хоналарнинг ҳарорати, хонадоннинг етарли даражада иситилиши ва иссиқликни сақланиш муддати ўрганилди.
Ҳавонинг совиши натижасида қийинчиликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида дераза ромлари тўсилиб, керакли ёқилғи воситалари етказиб берилди
Жиззах вилояти 
Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С. Мамаюсупов раислигида Жиззах вилояти бўйича аҳолининг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ҳамда ўз вақтида бартараф қилиш учун масъул идоралар, ташкилотлар ва бошқармалар ходимларидан иборат вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилиб, вазифалар белгиланди.
Қўмондон ўринбосари С. Мамаюсупов масъуллар билан биргаликда Жиззах вилояти Пахтакор тумани Мингчинор маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, мурожаатлари юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга вазифалар белгиланди. Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари томонидан маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож (Бегимқулов Қодирқул, Турдибеков Шукрулло, Саидисанов Собит, Маҳмудова Дилфуза)ларга 1 қопдан кўмир, 1 қоп ун озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Қўмондон ўринбосари С. Мамаюсупов масъуллар билан биргаликда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасида яратилган шарт-шароитлар, иситиш тизими, газ, электр энергия таъминоти, ёнғин хавфсизлиги ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилди.
Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Янгиобод МФЙ, Шифокорлар кўчасида истиқомат қилувчи “Темир дафтарда” рўйхатда турувчи фуқаро Бекмуродов Қудрат яшаш хонадонига борилиб унинг холидан хабар олинди ҳамда озиқ ва ноозиқ овқат маҳсулотлари топширилди.
Пахтакор тумани, Мингчинор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларга суюлтирилган газ балонлари 88 дона олиб келиб тарқатилиши ташкиллаштирилди.
Жавобгарлик ҳудудларида бозорлар, хиёбонлар ва истирохат боғларида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланишлари давомида бахтсиз ходисаларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ҳарбий хизматчилар томонидан пиёда йўлаклари, ички йўлаклар қор қатламидан тозаланиб, қум ва туз аралашмаларини сепиш ишлари олиб борилди.
Ишчи гуруҳ томонидан Дўстлик тумани қўриқлаш бўлими томонидан Дўстлик тумани Саноатчилар МФЙда жойлашган “Кўмир омбори”даги заҳиранинг бугунги ҳолати ўрганилди ва аҳолига тарқатилиш ишлари жадаллаштирилди.
Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасида иситиш қозонлари соз ҳолатга келтирилди, марказлашган барча бўлим ва палаталар иситилиши соз ҳолатда, бўлим ҳудуди бўйлаб музлаган йўлакларига туз ва қум сепилди.
Дўстлик тумани, Чинобод МФЙда жойлашган, 3-қозонхона, иситилиши текширилганида, оператор Мусурмонов Улуғбек хизмат олиб бораётганлиги, табиий газ билан иситилиши, иссиқлик даражаси 42 градусни ташкил этаётганлиги маълум бўлди.
Навоий вилояти
Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси Нурота тумани Қўриқлаш бўлими томонидан туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда боқувчисини йўқотган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 дан ортиқ хонадонларга озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бухоро вилояти
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъуллари томонидан Жондор тумани "Занги" МФЙ "Янгиобод"," Шодилар", "Зангилар" қишлоқларида яшовчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар ҳолидан хабар олиниб, туман ҳокимлиги "Саховат ва кўмак" фонди ҳисобидан кундалик эҳтиёжлар учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари бепул тарқатилди.
Шунингдек, автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларининг фаолияти ўрганилиб, асосий эътибор ёқилғи мавжудлиги, жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ўзбошимчалик билан нархларни сунъий равишда оширилиши, фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлувчи омилларни келиб чиқишини олдини олишга қаратилди.
Хоразм вилояти
Бугунги кунда юртимиз бўйлаб аномал совуқнинг кириб келиши оқибатида турли ҳудудларда юзага келаётган электр энергияси ва газ таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида жойларда ишчи гуруҳлар тузилиб аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, бугун Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, Хонқа тумани ҳокимлиги, Ички ишлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб, уларга кўмир, иситиш печлари етказиб берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда уйма-уй юриб фуқароларимизнинг муаммолари ўрганилиб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан қишнинг совуқ кунларидан фуқароларни соғ – омон олиб чиқиш, уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида Нукус деҳқон бозори автотураргоҳидан фуқароларни ўз манзилларига хизмат автобуслари орқали элтиб қўйишмоқда.
Шунингдек, аҳолига иссиқлик ва хавфсиз шароитларини яратиш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўмак бериш мақсадида жойларда хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 18 январь куни Нукус шаҳрида шаҳар тозалиги ва озодалигини асрашда куну – тун хизмат олиб бораётган ободонлаштириш бошқармаси ходимларига яқиндан ёрдам кўрсатилиб, уларга тушлик учун иссиқ таомлар тарқатилди.
Бу каби хайрия тадбирлари жойларда давом эттирилмоқда.

Text to speech